Линклар

Озодликнинг ОзодМактуб рукнига Тошкент вилоятилик муштарий юборган мактуб ва унга илова қилинган расмларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

"Мен Тошкент вилоятида истиқомат қиламан. Вилоятнинг Юқори Чирчиқ тумани Кавардон қишлоғида шу йилнинг феврал ойидан буëн бузилиб ëтган, ҳалигача битмаëтган кўприк бор.

Қанақадир ташкилотлар шу кўприкнинг металл қисмини бузиб олиб кетишди. Лекин одамлар кутган кўприк қурилиши ҳалигача бошланмади.

Қариялар қийналиб кетди. 2000дан ошиқ аҳоли катта трасса йўлдан феврал ойидан бери фойдалана олмаяпти.

Ҳокимнинг ўзи келиб кўриб кетган, лекин силжиш йўқ.

Қишлоқнинг яна бир катта муаммоси сув. 3-4 минг аҳоли суғоришга мўлжалланган каналдан сув ичаяпти."

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG