Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:50

Ангрен пединститути фаолиятини тўхтатди


Тошкент вилояти Давлат педагогика институти қарийб 50 йиллик тарихга эга.
Тошкент вилояти Давлат педагогика институти қарийб 50 йиллик тарихга эга.

Ангрен шаҳрида жойлашган Маҳмуд Қошғарий номидаги Тошкент вилояти Давлат педагогика институти ўз фаолиятини тўхтатди. Тошкент вилоятида ягона педагогика олий ўқув юрти саналган бу олийгоҳ тугатилиши сабаблари айтилмаётир.

30 июн куни Тошкент вилоятидаги ягона педагогика олий ўқув юрти – Давлат педагогика институти (ТВДПИ)да охирги иш куни.

Исмини ошкор қилмасликни сўраган институт ўқитувчиларидан бирининг Озодликка маълум қилишича, ёпилиши 2011 йилда эълон қилинган бу олийгоҳ ниҳоят сўнгги талабаларидан давлат имтиҳонларини қабул қилди ва расман ўз фаолиятини тўхтатди.

Давлат имтиҳонлари якунига етди. Бугун эса институтнинг охирги иш куни. Салкам 50 йил фаолият юритган, Тошкент вилояти боғча-мактабларини ўқитувчи-тарбиячилар билан таъминлаган, турли муассасаларга олий маълумотли ходим ва халқ хўжалигига керакли қатор мутахассисларни етказиб бериб турган институт ўз ишини тўхтатди”, деб ёзди институт ходимларидан бири.

Озодлик боғланган институт ўқитувчиларидан бири ТВДПИ тўхтатилиши масаласида ҳозирга қадар “юқоридан” бирор тушунтириш берилмаганини билдирди.

У институт 2015-16 ўқув йилларгача давлат аттестациясидан ўтгани ва ўша давргача фаолият юритишга ҳукуматдан рухсат олган, дея таъкидлади.

Ҳозирда Тошкент вилояти Давлат педагогика институти корпус-бинолари Ангрен педагогика билим юрти томонидан қисман эгаллангани айтилмоқда.

Институт профессор-ўқитувчилари вилоят мактаблари ва коллежларига, турли бошқа муассасаларига тарқаб кетди. Ҳар ким ўзига-ўзи иш топишга мажбур бўлди”, дея маълум қилди собиқ пединститут ўқитувчиси.

Ангренда жойлашган мазкур ўқув муассасасининг ходимаси Озодликка бу хабарни тасдиқлаб, бундай деди:

- Қабул 2011 йилдан йўқ. Мана энди ходимлар ҳам бўшаяпти. Ўрнида бирор нима очса керак, билмадим институт нима бўлишини, деди собиқ институт ходимаси.

Педагогика институтини бошқариб келган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги вакиллари ТВДПИ ёпилиши борасида аниқ маълумот йўқлиги, уни ёпиш масаласи Вазирлар Маҳкамаси тасарруфида эканини билдиришди.

- Бизлар ҳам пединститут бўйича масалани чуқурроқ кўриб чиқа олганимиз йўқ. Таъминлаш масаласида – у кейин кўриб чиқилса керак, балким. У Вазирлар маҳкамаси ваколатида – институтларни тугатиш, ташкил қилиш. Институт тугатилиши сабабларини биз билмадик. Кадрларни иш билан таъминлаш масаласи кўрилган. Бизга интитутдан, маҳаллий фуқаролардан бир-иккита шикоят хатлар бўлди. Уларни ишга жойлаштириш бўйича жадвал ишлаб чиқилди. Уларга жавоб берилган ва уларнинг ишга тақсимоти кўриб чиқилган, деди ўқитувчи-профессорлар махсус жадвал асосида бошқа жойларга ишга жойлаштирилганини иддао қилган вазирлик ходими.

Айни пайтда, Халқ таълими вазирлиги вакили Ангрен пединститути “профили ўзгараётгани”ни таъкидлади.

- Пединститут масаласи бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори чиқади яқинда. Менимча, пединститут ўрнида академик лицей, ихтисослаштирилган мактаб-коллежлар қурилар экан, деди вазирлик мутассадиси.

Озодлик суҳбатлашган вазирлик расмийлари Тошкент вилояти халқ таълими муассасалари тарбиячи-ўқитувчи кадрлар билан таъминлаш масаласи очиқ қолаётганини айтишди.

---------------------------------------------

Тошкент вилоят дaвлaт педaгогикa институти собиқ Ўзбекистон ССР Министрлaр Советининг 1966 йил 31 декaбр 678-сонли қaрори билaн тaшкил этилгaн.

Ёпилиши эълон қилиниши арафасида, яъни 2010-2011 йилдаги ўқув йилларида 4 минг талаба таҳсил олган Ангрен педагогика институтида 7та факультетда жами 19 йўналиш бўйича таҳсил олиш мумкин бўлган.

Фaкультетларгa 28тa кaфедрa бириктирилгaн бўлиб, улардa мингга яқин профессор-ўқитувчи ва ходимлар фaолият кўрсaтиб келган. Институтдa сиртқи ва мaхсус сиртқи тaълим бўлимлари иш олиб борган.

Институтдaги жaми тaлaбaлaр сони 7 мингдан зиёд нaфaрни тaшкил қилиб, шундaн 4 мингдан зиёди кундузги бўлимдa, 1 мингдан ошиғи сиртқи бўлимдa, 1,5 минг нaфaри мaхсус сиртқи бўлимдa, 19 тaълим йўнaлиши бўйичa вa 100 зиёд тaлaбa 7тa мутaхaссислик бўйичa мaгистрaтурaдa тaҳсил олиб келган.

Бундан ташқари, ТВДПИда тожик, қозоқ миллатига мансуб талабалар учун ўз тилида таҳсил олиш имкони берилган.

XS
SM
MD
LG