Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:49

Ироқ ҳукумати: Халифалик бутун дунё учун таҳдид


ИШИД гуруҳи Суриянинг Алеппо вилоятидан Ироқнинг Дияла вилоятигача бўлган ҳудудда халифалик ўрнатилганини эълон қилди.
ИШИД гуруҳи Суриянинг Алеппо вилоятидан Ироқнинг Дияла вилоятигача бўлган ҳудудда халифалик ўрнатилганини эълон қилди.

Ироқ ҳукумати сунний жангарилар эълон қилган "халифалик"да глобал таҳдид борлигини айтмоқда. Зўравонлик ва бошбошдоқлик ичида қолган Ироқнинг муаммолари бутун дунёни ташвишга солиши керак, демоқда Бағдод ҳукумати.

Ироқ армияси матбуот вакили, Ироқ ва Сурияда катта ҳудудлари эгаллаб олган ва “халифалик” эълон қилган сунний жангарилар халқаро таҳдидга айланганини баён қилди.

Қосим Атта Reuters агентлиги билан суҳбатда Ироқ ва Шом Ислом давлати гуруҳининг халифалик эълон қилиши “ҳам минтақа, ҳам дунёга” мазкур гуруҳ “барча мамлакатлар учун таҳдидга” айлангани тўғрисидаги мужда бўлди, дея таъкидлади.

Якшанба куни ИШИД гуруҳи Суриянинг Алеппо (Ҳалаб) вилоятидан Ироқнинг Дияла вилоятигача бўлган ҳудудда халифалик ўрнатилганини эълон қилди.

Интернетда эълон қилинган аудио-баёнотда ИШИД ўз номини Исломий Давлат деб ўзгартиргани ва гуруҳ етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий “халифа” ва “амирулмуслимийн”, яъни бутун дунё мусулмонлари амири деб эълон қилингани билдирилди.

Халифалик эълон қилган гуруҳ Ироқнинг шиалар назоратидаги АҚШ таянчига эга ҳукуматига қарши курашни мақсад қилган. Ироқ Бош вазири Нури ал-Маликий миллий муросага эриша олмаганликда айбланмоқда.

Шу билан бирга эълон қилинган халифалик ИШИД гуруҳининг ўзи ажраб чиққан Ал-Қойдага ҳам бевосита таҳдид туғдириши айтилмоқда. Ал-Қойда ИШИДни тан олмаслигини билдирган.

Айни пайтда, Ироқ ҳукумати кучлари мамлакат шимолидаги Тикрит шаҳрини сунний жангарилардан қайтариб олиш мақсадида контрҳужумни давом эттирмоқда.

29 июнь куни Тикритда ҳукумат жанговар вертолётлари жангарилар позицияларини ўққа тутди ва шаҳарнинг турли ҳудудларида жанглар рўй берди.

ИШИД жангарилари собиқ диктатор Саддам Ҳусайннинг ватани Тикрит шаҳри ва мамлакат шимолидаги бошқа ҳудудларни шу ойнинг бошроғида эгаллаб олган эди.

Айни пайтда, Ироқ ҳукуматининг маълум қилишича, Россиядан сотиб олинган Сухой русумидаги жанговар учқичларнинг дастлабки бештаси етиб келган ва улар жангариларга қарши ишлатилади. Ҳукумат расмийлари Россияда ишлаб чиқарилган жанговар учқичларнинг қолгани ҳам яқин орада Ироққа етиб келишини айтмоқда.

Байжи шаҳри яқинида 30 июнь куни ҳукумат қўшинлари ҳарбий вертолётлардан жангарилар яширингани тахмин қилинган уйларни ўққа тутиши оқибатида олти нафар тинч фқуаро ҳалок бўлгани ва 10 киши жароҳатлангани хабар қилинди. Байжи шаҳрида Ироқнинг энг йирик нефтни қайта ишлаш заводи жойлашган.

Бош вазир ал-Маликий матбуот котиби жангарилар 9 июнь куни исён кўтарганидан бери юзлаб ҳукумат аскари ўлдирилганини билдирди.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, сўнгги зўравонликлар оқибатида мингдан ошиқ одам, асосан тинч аҳоли ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG