Линклар

Исми ошкор этилмаслигини сўраган бухоролик мухлис мансабдор шахсларнинг текшир-текширидан безиб қолгани сабабли 25 йилдан бери шуғулланиб келган фермерлик фаолиятидан воз кечганини айтди.

Озодликнинг 29 июнь кунги дастурида Қорақалпоғистоннинг Қанликўл туманида буғдой режасини бажара олмаётган фермерларнинг автомобиллари тортиб олингани, расмийлар буни изоҳламагани ҳақида эшиттириш эфирга берилган эди.

Бухоро вилоятидан қўнғироқ қилиб ўз исмини айтмасликни сўраган мухлис мансабдор шахсларнинг текшир-текширидан безиб қолгани сабабли 25 йилдан бери шуғулланиб келган фермерлик фаолиятидан воз кечганини айтди.

***********************

Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидан қўнғироқ қилган Садрохун Сўфиев ўзи ишлаётган фермер хўжалиги раҳбари бир неча йилдан бери ойлик маошини бермаётганини, унинг устидан давлат идораларига, мутасадди расмийларга қилган мурожаатлари натижа бермаганидан нолиди.

************************

Тожикистоннинг Турсунзода туманидан қўнғироқ қилган Фаxриддин Ўзбекистон телеканалларида хорижда ишланган филмларнинг намойиш этилиши ёшлар томонидан турли майда жиноятлар кўпроқ содир этилишига сабаб бўлишини, агар ЎзТВ миллий филмларни кўпроқ намойиш қилса, жиноятчилик камайиши мумкин, деган фикр билдирди.

************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни Ozodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG