Линклар

Ўзбекистон яна “беқарорлик хавфи жуда юқори” мамлакат ўлароқ эътироф этилди


Бухоро вилоятидаги қўлбола баннерлардан бири.

Бухоро вилоятидаги қўлбола баннерлардан бири.

Foreign Policy нашри ва Америка Тинчлик жамғармасининг бу йилги “Мамлакатлар лаёқатсизлиги индекси” рейтинги бўйича Ўзбекистон 48-ўринни эгаллади.

Аввалги йилларда фуқаролик урушини бошдан кечирган ва Марказий Осиёдаги энг беқарор мамлакатлардан бири ҳисобланган Тожикистон бу йилги рейтингда Ўзбекистондан 7 позиция, яқин ўтмишда икки инқилобни бошдан кечирган Қирғизистон эса 10 позиция юқорида. Бу мамлакатларнинг уччаласи ҳам рейтингнинг “беқарорлик хавфи жуда юқори” мамлакатлар қаторига киритилган.

Мазкур рейтингда 74-ўринга қўйилган Туркманистон “беқарорлик хавфи юқори” бўлган мамлакатлар қаторидан жой олган.

111-ўринга қўйилган Қозоғистонни эса, халқаро рейтинг натижаларига мувофиқ, минтақадаги қўшниларига нисбатан барқарорроқ мамлакат, деб аташ мумкин.

Foreign Policy нашрининг 2013 йилги рейтингида 44-ўринга қўйилган Ўзбекистон ўтган йили ҳам Марказий Осиёнинг энг лаёқатсиз мамлакати ўлароқ эътироф этилганди.

Нашрнинг бу йилги рейтингида Африка қитъасидаги давлатлар энг беқарор, Скандинавиядаги давлатлар эса энг барқарор мамлакат ўлароқ қайд этилади.

2005 йилдан буён эълон қилинаётган мазкур рейтингда давлат идораларининг мамлакат ҳудудий яхлитлиги, демографик, сиёсий ва иқтисодий вазиятни назорат қилиш қобилиятига баҳо берилади.

XS
SM
MD
LG