Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:08

Гулистон шаҳар ҳокимлиги мулозимлари жавобгарликка тортилди


Шу йилнинг 18 июнь куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ҳокими Нодир Сулаймонов ҳамда унинг биринчи ўринбосари Шуҳрат Алиқулов Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан ҳибсга олинди.

Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг порахўрлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва талон-тарожликка оид моддалари бўйича иш қўзғатилди.

“Озодлик” манбасига кўра, ҳоким ва ўринбосарининг ҳибсга олиниши ҳамда жавобгарликка тортилишига Гулистон шаҳар Марказий деҳқон бозори бошқаруви собиқ раиси Шуҳрат Холматовнинг тергов чоғида берган кўрсатмалари асос бўлган.

“Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусаломовнинг куёви бўлмиш Шуҳрат Холматов шу йил мартида вилоят МХХ бошқармаси томонидан қамоққа олинганди. У подвалда жуда кўп одамларга, жумладан, ҳоким ва унинг муовинига ҳам қарши кўрсатмалар берган. Хусусан, бозор қурилиши, капитал таъмирлаш масаласида йўл қўйилган қинғирликлар, пора олди-бердиси сингари жиноятлар бўйича тергов кетяпти”, деди Гулистон шаҳар ҳокимлигининг собиқ мулозимларидан бири.

Шунингдек, шу йилнинг майида Шуҳрат Холматовнинг ўрнига Гулистон шаҳар Марказий деҳқон бозори бошқаруви этиб тайинланган А. Қиличев ҳам МХХнинг Сирдарё вилояти бошқармаси тезкор ходимлари томонидан шу йилнинг 27 июнь куни сотувчилардан биридан 200000 сўм пора олаётган пайтда ҳибсга олинган.

“Сирдарё вилояти ҳокими, сенатор Ойбек Ашурматовнинг қудаси бўлган бу шахс ҳозирда МХХ ертўласида сақланмоқда. Унинг ҳибсга олиниши вилоят ҳокимига нисбатан компромат бўлиб, ҳоким яқинда ўтиши мумкин бўлган эҳтимолий сессияда Президент томонидан бадном этилади”, дейди Озодлик манбаси.

Гулистон шаҳар ҳокими Нодир Сулаймонов ҳамда ҳоким ўринбосари Шуҳрат Алиқуловга нисбатан илгани сурилаётган айбловлар тасдиқланса, улар 15 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

XS
SM
MD
LG