Линклар

logo-print

Ўзбекистондаги паспорт столларида кузатилаётган ур-йиқит навбатлардан арз қилаётган муштарийлардан келаётган мактублар кўпаймоқда. Муштарийлардан бири Паспорт столларини наҳорги ошга одам йиғилган тўйхонага қиёслади ва у ердаги ноқонуний ҳатти-ҳаракатларни тасвирлаб берди.

"Мен куни кеча паспортимни алмаштиргани яъни биометрик паспорт олиш учун ариза бергани туман ИИБ паспорт столига бордим.

Энди одамларнинг йиғилганини кўрсангиз¸ биз ўзбеклар тўй қилса наҳорги ошга одам қандай йиғилади¸ худди ўшандай тўпланишган.

Биз соат 6.40ларда етиб бордик ИИБга. Соат 8да очиладиган паспорт столга эртароқ навбат олиш учун боргандик.

Паспорт стол очилди. Бизнинг навбатимиз соат 10лардан ўтиб етиб келди. Ариза ëзиш учун бланка олдим ва битта жойда хато қилдим.

Ариза бланкасини тўлдириш жойида бир қиз ишларкан. Менимча¸ практикант бўлса керак. Менга "Ëрдамлашиб юборайми? Бланкани тўлдириб берайми? Хизмат ҳақи 1000 сўм бўлади" деди. Мен рози бўлдим.

Бланкани тўлдириб бўлиб¸ паспорт учун пул тўланадиган кассага бордим.

У ерда бир йигит кассада турган қиз билан ниманидир тортишаётган экан. Кейин билсам йигит "Кассага қанча тўлов қилай?" деб сўраса¸ қиз "48500 сўм" дебди. Йигит пулни тўлагандан кейин қиз "Квитанцияга қўл қўйворинг" дебди. Квитанцияда 48052 сўм ёзилган экан. Йигит сабабини сўраса қиз "Банкдан квитанцияларни 300 сўмга сотиб оламиз" дебди.

Аризани бердим¸ кейин расмга тушдим. Расмга 2500 сўм олишди ва бармоқ изларимни олди. "Қачон тайёр бўлади?" десам "Телефон рақамингиз борку. Телефон қиламиз" дейишди.

Ташқарида бир танишимни кўриб қолдим. У паспорт олгани келган экан. "Меники ҳалиям тайёр эмас экан. Россияга билет олгандим. Яна отменит қиларканманда" деди.

Баъзи бировлардан сўрасам¸ паспорт камида 40 кунларда тайёр бўляпти экан. Мен ҳам энди 40 кунлардан кейин бораман."

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG