Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:42

Ўзбекистон-Чехия бизнес иттифоқи тузилди


Ўзбекистон ва Чехия Республикалари ўртасидаги алоқалар ва икки давлат ширкатларининг иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш учун Ўзбекистон-Чехия бизнес иттифоқи тузилди.

“Ўзбекистон-Чехия бизнес иттифоқини ташкил этиш ғояси ўзбек ва чех тадбиркорлари ва ширкатларининг Ўзбекистон-Чехия бозорларида ҳамкорликни ривожлантириш ва алоқаларни юқори даражага кўтаришга катта қизиқиш борлини таҳлил қилиш асносида туғилди”, дейилади Иттифоқнинг Интернетдаги расмий сайтида эълон қилинган баёнотда.

Бизнес иттифоқининг асосий вазифаси Чехия сармоялари ва технологияларини Ўзбекистонга жалб қилиш, икки давлат мутахассислари ўртасида тажриба алмашиш ва ҳамкорларни топишни йўлга қўйишдан иборат.

Ўзбекистон ва Чехия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик, расмий маълумотларга кўра, ўсиб бормоқда ва 2013 йилнинг тўққиз ойи давомида 78 миллион АҚШ долларини ташкил этган.

XS
SM
MD
LG