Линклар

logo-print

Аргентина ва Бельгия футбол жамоалари Швейцария ҳамда АҚШ жамоаларини мағлуб этиб, футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг чорак финалига йўлланма олди.

Аргентина Швейцария ўйини 1:0, Бельгия АҚШ ўйини 2:1 ҳисобида якунланди.

Чорак финал ўйинлари 4 июль куни бошланади. Мазкур босқичда Франция Германияга қарши, Бразилия эса Колумбияга қарши майдонга тушади.

Аргентина ва Бельгия ўйини 5 июлда ўтказилади. Шу куни Голландия Коста-Рика жамоаси билан мусобақалашади.

XS
SM
MD
LG