Линклар

Санкт-Петербургнинг Большевик кўчасида Россия фуқароси икки нафар ўзбекистонликка қарата ов милтиғидан ўқ узди.

“Интерфакс” агентлигининг билдиришича, ўзбекистонликлардан бири ҳодиса жойида ҳалок бўлган, иккинчи жабрланувчи эса касалхонага ётқизилган.

Полициянинг билдиришича, воқеа 30 июнь куни автобус бекатида содир этилган. Ўқ еган ўзбекистонликлар эса жамоат транспорти ҳайдовчилари бўлган. Айрим хабарларда, жиноятни содир этган шахс қўлга олингани, айрим маълумотларда эса қидирилаётгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG