Линклар

logo-print

Бағдодий мусулмонларни халифалик учун жиҳодга чақирди


АҚШ ва Ироқ махсус хизматлари Абу Бакр ал Бағдодий сифатида гумонланаётган шахснинг фотосуратларини эълон қилди.

АҚШ ва Ироқ махсус хизматлари Абу Бакр ал Бағдодий сифатида гумонланаётган шахснинг фотосуратларини эълон қилди.

“Ироқ ва Шом Исломий давлати” гуруҳи барча мусулмонларни жиҳодга ва халифалик давлатини тиклашга чақирди.

1 июль куни Интернет воситасида тарқатилган видеобаёнотда “Ироқ ва Шом Исломий давлати” гуруҳи раҳбари, Абу Бакр ал Бағдодий ўзининг ҳалифа сифатида сайланганини таъкидлади.

Мазкур баёнот Ироқ ҳукумат кучлари гуруҳ томонидан икки ой аввал босиб олинган Тикрит шаҳрига ҳужумни кучайтиргани ортидан янгради.

29 июнь куни “Ироқ ва Шом исломий давлати” гуруҳи Суриянинг Ҳалаб вилоятидан Ироқнинг Дияла вилоятигача бўлган ҳудудда халифалик ўрнатилганини эълон қилган.

Интернетда эълон қилинган аудио-баёнотда “Ироқ ва Шом Исломий давлати” гуруҳи ўз номини Исломий Давлат деб ўзгартиргани ва гуруҳ етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий “халифа” ва “амирулмуслимийн” деб эълон қилингани билдирилган.

XS
SM
MD
LG