Линклар

logo-print

Бугун Берлинда Украина бўҳрони муҳокама қилинади


Украина шарқидаги Донецк шаҳри кўчаларидан бири.

Украина шарқидаги Донецк шаҳри кўчаларидан бири.

Украина, Россия, Франция ва Германия ташқи ишлар вазирлари бугун Берлинда Украинадаги бўҳронни бартараф этиш масаласини муҳокама қилади.

Мазкур хабар Украина ҳарбийлари 10 кунлик ўқ отишни тўхтатиш келишими муддати якунланиши билан россияпараст айирмачиларга қарши амалиётларни қайта бошлагани ортидан пайдо бўлди.

Россия президенти Владимир Путин “Украина президенти Петро Порошенко Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар бошланиши учун масъул” экани тўғрисида баёнот берди.

Украина президенти Порошенко эса Европа парламентининг раиси Мартин Шульц билан сешанба кунги телефон суҳбатида ўз ҳукумати россияпарастлар барча гаровга олинганларни озод этиб, куч ишлатишдан тийлса ўқ отишни тўхтатиш битимига қайтишга тайёр эканини билдирган.

XS
SM
MD
LG