Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:05

Франция собиқ президенти Николя Саркози коррупцияда гумонланмоқда


Франция собиқ президенти Николя Саркозига нисбатан расман коррупция ва ҳакамларга таъсир ўтказиш айбловлари илгари сурилди.

59 ёшли Саркози кеча Париж яқинидаги Нантере шаҳрида Франция полициясининг Коррупцияга қарши кураш бўлими терговчилари тарафидан 15 соат давомида сўроқ қилиинди.

У маҳкамада кўриниш берганидан сўнг кеча тунда ҳибсдан қўйиб юборилди.

Прокуратура Саркозининг ўз президентлик кампанияси борасидаги тергов ҳақида яширинча маълумот олиш эвазига ҳакамни сотиб олгани ҳақидаги иддаоларни аниқлашга уринмоқда.

Бу ерда гап сайлов кампаниясининг ноқонуний молияланиши билан боғлиқ иш ҳақида бормоқда. Саркози ана шу иш атрофидаги тергов ҳақида яширинча маълумот олиш эвазига ҳакам Жилбер Азиберга Монакодаги нуфузли лавозимни ваъда қилганликда гумонланмоқда.

Николя Саркози 2007 йилдан 2012 йилгача Франция президенти бўлган.

XS
SM
MD
LG