Линклар

Бу йил Ўзбекистон олий ўқув юртларига бакалавр босқичи бўйича 57 минг 907 нафар талаба қабул қилинади.

Шундан бюджет ўринларининг сони 19 минг 120та, тўлов-контракт асосидаги ўринлар 37 минг 487тани ташкил этади.

Ўзбекистон президентининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги қарорига мувофиқ, 2014-2015 ўқув йилида магистратурада ўқиш учун эса 5000 талаба қабул қилинади.

Шулардан 1548таси давлат гранти, 3452таси тўлов-контракти бўйича ўқишга қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили олийгоҳларга 500 мингга яқин абитуриент ҳужжат топширган. Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида бир ўринга ўртача тўққиз киши даъвогар бўлган.

Энг катта танлов – бир ўринга 20 дан зиёд киши – Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиалида қайд этилганди.

XS
SM
MD
LG