Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:18

Чегара билмас мухбирлар Сид Янишевга нисбатан ҳукмни қоралади


Қароргоҳи Парижда жойлашган Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Ўзбекистонда мустақил журналист Сид Янишевга ёзган мақоласи учун йирик жарима белгиланганини қоралади.

Ташкилот ўз баёнотида буни "журналистни қўрқитиш амали", деб таърифлади.

Шанба куни Тошкентдаги маҳкама Сид Янишев тахаллуси билан танилган мустақил журналист Саид Абдураҳимовни аккредитациясиз журналистик фаолият ҳамда аҳоли орасида саросима уйғотувчи хабарни тарқатганликда айблаб, юз минимал иш ҳақи миқдорида жаримага тортиш ҳақида ҳукмни чиқарганди.

“Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини журналистга нисбатан “бу адолатсиз ҳукмни” бекор қилишга чақирди.

Журналист 26 июнь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига чақиртирилиб, сўроқ қилинганди.

Бунга унинг бир ой аввал Фарғона.ру сайтида босилган Тошкентдаги уйлар бузилиши ва уй эгаларининг ҳуқуқлари топталиши ҳақидаги мақоласи сабаб бўлган.

2010 йилда Ўзбекистонда қолган оз сонли мустақил журналистлар прокуратурага чақиртирилиб, ёзган мақоласи юзасидан сўроққа тутилган. Уларнинг кўпчилиги кейинчалик мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлишганди.

XS
SM
MD
LG