Линклар

logo-print

Қозоғистоннинг Монополияга қарши давлат қўмитаси раҳбари Мурат Оспанов порахўрликда айбланмоқда.

Қозоғистон полицияси 2 июль куни Оспанов 200 минг АҚШ доллари миқдорида пора олганликда гумонланиб ҳибсга олинганини маълум қилди.

Полиция ушбу холат ҳақида шундан ортиқ маълумот бермади.

Сўнгги ойларда Қозоғистонда бир қанча амалдор коррупцияда айбланиб, жазоланди.

Ўтган ҳафта Олмаотадаги маҳкама Қозоғистон Мудофаа вазирининг собиқ муовини Бағдат Маикеевни порахўрликда айблаб, олти йиллик қамоққа ҳукм этганди.

XS
SM
MD
LG