Линклар

logo-print

Сарлавҳага чиқарилган гап тингловчиларимизнинг биридан келган хатнинг биринчи жумласидир. Абитуриентнинг мактубини OzodMaktub рукни остида беришга қарор қилдик. Балки Жиззах политехника институти раҳбарияти хатда ҳикоя қилинган ҳолатни ўрганиб чиқиб, керакли чорани кўрар?

Абитуриентнинг хатини ўқинг:

Жиззах политехника институтида абитуриентларни сарсон қилишяпти. Улардан ҳужжат топширишдан аввал тушган суратларини қабул қилмасдан институт ёнидаги расмхонада расмга тушиб келишларини талаб қилишаяпти. Бўлмаса ҳужжатини қабул қилишмаяпти.

Мен ўзим ўша ерда расмга 3 марта тушдим. Ҳужжат топширишдан аввал расмга тушгандим. Келсам "Бу расм бўлмайди. Орқа тарафдаги расмга тушадиган жойда тушиб кел", деди.

Бордим. Расмга тушиб олиб келсам "Бу расмхонамас подвалдаги расмхонадан", деб яна қайтарди. Охири ўша расмхонани топиб, расмга тушиб олиб келдим

Менику пулим бор, тушаман. Лекин вилоятлардагилар нима қилади?

Ҳужжатимни топширдим. Биринчи борганингизда ҳужжат топширишдан аввал ҳужжатларингизни кўздан кечиради. Камчилик бўлса айтади.

Ўшалар айтяпти "бу олиб келган расминг бўлмайди", деб. У одамлар алмашиб туради. Ҳаммани қайтаряпти "бу расминг бўлмайди¸ орқа тарафдаги расмхонадан тушиб кел", деб.

Ўша айтаётганлар қўлига расмни ҳам олиб олган, мана шу расмдан бўлиши керак, образец, деб.

Тингловчининг хатини ўқидингиз. Муаллиф исмини ёзмаслигимизни сўраган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG