Линклар

Эрон Ироққа ўз жанговар учқичларини тақдим қилди


Россия ўтган ҳафта Су-25 русумидаги жанговар учқичларнинг биринчи партиясини Ироққа етказиб берган эди.

Россия ўтган ҳафта Су-25 русумидаги жанговар учқичларнинг биринчи партиясини Ироққа етказиб берган эди.

Маркази Лондонда жойлашган нуфузли тадқиқот марказининг айтишича, Ироқ ҳукуматига исломий жангариларга қарши курашда кўмаклашиш мақсадида Эрон жанговар учқичларни тақдим қилган.

Стратегик тадқиқотлар халқаро институти (СТХИ) вакилларига кўра, Ироқ ҳукумати 1 июль куни Россиядан келтирилганини эълон қилган Сухой русумидаги учқичларга доир видео таҳлилидан улар Эрондан олиб келингани хулоса қилинган.

Россия ўтган ҳафта Су-25 русумидаги жанговар учқичларнинг биринчи партиясини Ироққа етказиб берган эди.

СТХИ таҳлилчиси Жозеф Дэмпсининг айтишича, бу жанговар учқичларни ким бошқариши ноаниқ қолмоқда.

Лекин дейилади, СТХИ 2 июль куни эълон қилган ҳисоботда, “Ироқда бу каби учқичларни, муайан ташқи кўмаксиз, бошқара олиш имкониятлари борлиги эҳтимолдан жуда йироқдир”.

XS
SM
MD
LG