Линклар

logo-print

5+1 гуруҳи билан Эрон музокараларининг ҳал этувчи босқичи бошланди


Эрон ва дунёнинг олти қудратли давлати ўртасида ядровий бўҳронга доир музокаралар муҳим босқичга кирди. Тиғиз музокаралардан кутилаётган якуний келишувга эришилиши учун ажратилган муддат жорий ойда тугайди.

5+1 гуруҳига кирувчи АҚШ, Россия, Хитой, Британия, Франция ва Германия билан Эрон музокрачилари ўртасида 3 июль куни бошланган учрашувда 20 июлга қадар келишув имзоланиши керак.

5+1 гуруҳи Эронга нисбатан халқаро санкцияларнинг юмшатилиши эвазига Теҳрон атом қуролини қўлга киритишга уринаётганига доир хавотирларни юмшатиш учун ўз ядровий дастурини қисқартиришини истамоқда.

БМТ ва Ғарб давлатлари санкциялари жорий қилинган Эрон ўз ядровий дастури тинч мақсадларни кўзлашини айтиб келади.

Музокаралар бошланишидан аввал Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф мантиқсиз ва номақбул талаблардан воз кечишга чақирди.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри 5+1 гуруҳи “Эрон ядровий қуролни қўлга киритмаслигини кафолатлай оладиган мантиқли ва осон амалга ошириладиган чораларни” таклиф этди, дея баён қилди.

XS
SM
MD
LG