Линклар

Қирғизистон: мамлакатда диний экстремизм кучаймоқда


Қирғизистон расмийлари мамлакатда диний экстремизм кўлами ошаётганидан хавотир билдирмоқда. Қирғиз ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, ҳозирда Сурияда исломий жангарилар тарафида камида 80 нафар қирғизистонлик курашмоқда.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг 3 июль куни маълум қилишича, 2014 йилнинг биринчи ярмида диний экстремист, деб гумон қилинганлар тарафидан 181та жиноят содиқ қилинган.

Ўтган йилнинг январь-июнь ойларида бу каби жиноятлар сони 133тани ташкил қилган. Вазирлик баёнотига кўра, жорий йил бошидан бери бу жиноятларга алоқадорликда гумон қилинган 145 нафар эркак ва аёл ҳибсга олинган.

Вазирликнинг яна қайд этишича, экстремистик фаолиятда иштирок этаётган аёллар сони ҳам ошиб бормоқда. Хусусан, Сурияда жанг қилаётган 80 қирғизистонликнинг 10 нафари аёл кишидир.

Диний экстремистик гуруҳлар асосан мамлакат жанубидаги Жалолобод ва Ўш вилоятлари ҳамда пойтахт Бишкекда фаолдир.

XS
SM
MD
LG