Линклар

Ҳюман Райтс Уотч: Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг ҳижобга оид қарори “камситувчи”


Франция 5 миллион мусулмон аҳолисига эга ва бу кўрсаткич бўйича Европада биринчи ўринни эгаллайди.

Франция 5 миллион мусулмон аҳолисига эга ва бу кўрсаткич бўйича Европада биринчи ўринни эгаллайди.

Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг Францияда бурқа ўраш тақиқланганини маъқуллаб чиқарган қарорини “камситувчи” ва муслима аёлллар ҳуқуқларини бузади, дея баён қилди.

Европа суди 1 июль куни Франция аёлларнинг жамоат жойларида ҳижоб ва бурқа ўрашига 2010 йилда жорий қилган тақиқни қонуний, дея ҳукм чиқарди. Ҳукмда мазкур тақиқ диний эркинликларни чекламайди, балки асосий демократик қадриятлар ҳурмат қилинишини кафолатлайди, дейилади.

Ҳюман Райтс Уотч суд қарорини “ачинарли”, дея баҳолади.

3 июль куни эълон қилган баёнотида, маркази АҚШда жойлашган инсон ҳуқуқлари ташкилоти Франция ҳукумати жорий қилган тақиқ “муслима аёлларга нисбатан номутаносиб тарзда таъсир ўтказади” ва бурқа ўраш истагида бўлган аёлларнинг эътиқод эркинлигини чеклайди, дея таъкидланган.

Франция 5 миллион мусулмон аҳолисига эга ва бу кўрсаткич бўйича Европада биринчи ўринни эгаллайди.

XS
SM
MD
LG