Линклар

logo-print

Ўзбекистон "Олға Қорақалпоғистон" етакчисини халқаро қидирувга берди


Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ўзини “Олға Қорақалпоғистон” айирмачи гуруҳи етакчиси деб атаётган Аман Сагидуллаевни халқаро қидирувга берди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига таянган ҳолда, 12news.uz сайти хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Сагидуллаев қишлоқ хўжалиги техникасини лизингга бериш билан шуғулланувчи “Агроинтехника” ширкати раҳбари лавозимида ишлаган пайтида 2 миллиард сўм миқдоридаги маблағни ўзлшатирганикда айбланмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиши ортидан, Сагидуллаев хорижга қочиб кетгани айтилмлоқда.

Ўзини Қорақалпоғистон мустақиллиги учун курашувчи “Олға Қорақалпоғистон” деб атаётган гуруҳ сўнгги ойлар давомида Интернетда фаоллашгани кузатилмоқда. Ўзини ҳаракат етакчиси деб атаётган Сагидуллаевдан ташқари “Олға Қорақалпоғистон” гуруҳига неча киши аъзолиги номаълум.

XS
SM
MD
LG