Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:09

“Сурияда юрган ўзбек жанггарилари Ўзбекистон ўзбеклари эмас”


Рамазоннинг биринчи кунида Суриянинг Ҳалаб вилоятидан Ироқнинг Дияла вилоятигача бўлган ҳудудда “халифалик ўрнатилганини” эълон қилган “Ироқ ва Шом Исломий давлати” гуруҳи дунё мусулмонларини жиҳодга ва халифаликни қайта тиклашга чақирди.

1 июль куни Интернет воситасида тарқатилган видеобаёнотда “Ироқ ва Шом Исломий давлати” гуруҳи раҳбари, Абу Бакр ал-Бағдодий ўзининг ҳалифа сифатида сайлангани тўғрисида баёнот берди.

Айни пайтда Қирғизистон расмийлари мамлакатда диний экстремизм кўлами ошаётганидан хавотир билдирмоқда. Қирғиз ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, ҳозирда Сурияда исломий жанггарилар тарафида камида 80 нафар қирғизистонлик курашмоқда. Бу ҳақдаги хабар 3 июль куни пайдо бўлди.

Жорий йил мартида туркиялик ҳуқуқ фаоллари Суриядаги жиҳодчилар орасида 3-3 ярим минг ўзбек борлиги тўғрисида гапирган эди.

Бу хабарларни шарҳлаб беришни OzodNazarнинг бугунги сони меҳмони, тошкентлик сиёсатшунос, профессор Муқимжон Қирғизбоевдан сўрадик.

XS
SM
MD
LG