Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:54

"Насиб бўлса¸ ўғлим мен кўрган азобларни кўрмайди"


OzodMaktub рукнимизнинг навбатдаги сонида Туркияга турмушга чиққан ўзбек қизининг хатини эълон қилаяпмиз. У Ўзбекистонда ҳужжат олиш пайти ўзи дуч келган бошоғриқлар борасида ёзади.

"Мен турк ватандошига (Туркия фуқаросига демоқчи - таҳр.) турмушга чиқдим. Оллоҳга минг бор шукр.

2013 йил ноябрда тўйимиз Ўзбекистонда бўлиб ўтди. Ниҳоят мен 2014 йил 23 майда кела олдим.

Бизни жуда сарсон қилишди. ОВИР олиш учун 45 кун¸ расмий никоҳ учун 2 ой¸ янги биометрик паспорт олиш учун 20 кун¸ виза олиш учун 45 кун кутдим.

Бу орада ҳомиладор эдим. Фарзандим отасининг олдида туғилишини истадим. Ҳаракат қилдик¸ бажардик¸ аммо бу қоғоз ишлари қимматга тушди.

Ҳамма ерда пул. ОВИРга 500 $ пора олди. Бусиз битмайди албатта¸ Мажбур бўлдик. Расмий никоҳ учун энг ками 400 $ кетди¸ паспорт срочна алмаштириш учун 200 $ кетди.

Бир танишим айтди порасиз ҳеч ишинг битмайди деб. Аммо кейин бунга ўрганиб ҳам қолдик.

Оллохга шукр визам чиқди. 2 кундан кейин билет олдим. Жуда хурсандман. Мен Ўзбекистондан кетаяпман. Туркияда қайнонам¸ қайнотам¸ эрим. Янги ҳаёт бошлаяпман.

Бу ер ҳақиқий мусулмонлар жойи. Намоз ўқиш учун эркинлик бор¸ ҳаётнинг ҳақиқийлигини бу ерда кўрдим.

Рамазон ойи кунда беш маҳал азон овози эшитилади. Бизнинг мамлакатга ўхшаб бир маошга бир кўйлак сотиб олмайди.

Ҳа, нима деяётгандим¸ ҳозир ҳомиладорман 7 ойлик. Насиб бўлса, фарзандим Туркия фуқароси бўлади. Мен чеккан азоблардан¸ Ўзбекистондаги диктаторлик зулмларидан озод янги туғилаётган фарзандим.

Эрим мени севади. Ҳа¸ насиб бўлса мен ҳам 3 йилдан кейин турк ватандоши (Туркия фуқароси демоқчи - таҳр.) бўлишни истайман."

XS
SM
MD
LG