Линклар

Ўзбек муҳожири сахалинлик тадбиркорнинг $100000ни ўғирлашда гумонланмоқда


Россиянинг Сахалин вилоятида 25 яшар ўзбекистонлик йигит маҳаллий тадбиркорлардан бирининг 3 миллион 505 минг рубль (100 минг АҚШ долларидан зиёд) пулини ўғирлашда гумонланмоқда.

CA-NEWS агентлигининг Сахалин прокуратурасига таяниб хабар қилишича, 25 яшар ўзбекистонликка очилган жиноят иши маҳкамага ўтказилган.

Айблов хулосасида бу йигит ўзини “Сахалин Энержи Инвестмент Компани ЛТД" ходими сифатида танитиб, маҳаллий тадбиркорларга арзон ёқилғи топиб бериш ваъдаси билан уларнинг пулини ўзлаштириб, кейин қочиб кетгани айтилган.

XS
SM
MD
LG