Линклар

Франция аэропортларидан АҚШга учадиган рейсларга нисбатан хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Радикал исломчилар томонидан ҳужум қилиш билан таҳдид қилингач Америка ҳукумати Европа ва Яқин Шарқдан Қўшма штатларга учадиган рейслар учун хавфсизлик чораларини кучайтиришни сўради.

Кеча Буюк Британия ҳам мамлакат аэропортларидан АҚШга учадиган рейслар учун хавфсизликни кучайтиргани хабар қилинди.

Франция ва Британия Қўшма Штатларга кетаётган йўловчилардан аэропортга эртароқ келишни илтимос қилаяти.

Хабарларга кўра, йўловчиларнинг оёқ кийимлари ва электроника жиҳозлари қўшимча текширувдан ўтказилаяпти.

XS
SM
MD
LG