Линклар

logo-print

Тошкент вилоят жиноят ишлари суди етти нафар аёлни "Ҳизбут Таҳрир" гуруҳига алоқадорликда айбдор деб топди.

Бу ҳақда хабар тарқатган Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳига кўра, Тошкент вилоятининг Янгийўл ва Чиноз туманларида истиқомат қилувчи судланувчи аёллардан бирига саккиз йиллик қамоқ жазоси берилган, қолган олтиси шартли равишда озод қилинган.

Судланувчи аёллар Жиноят кодексининг "Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш" моддаси бўйича айбланган.

XS
SM
MD
LG