Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:42

Ислом Каримов мухолифатчиларни Ўзбекистонга киритмоқчи эмас


Ўзбек мухолифати Брюсселда Каримовга қарши намойиш ўтказмоқда
Ўзбек мухолифати Брюсселда Каримовга қарши намойиш ўтказмоқда

2014 йилнинг 26-27 июнь кунлари Фарғона вилоятига сафар қилган президент Ислом Каримов фермерлар билан ўтказилган учрашувда муҳожиротдаги ўзбек мухолифати ҳақида тўхталиб, мухолифат Ўзбекистонга қайтиб кела олмаслигини таъкидлади.

Фарғоналик фермерлар олдида гапирган Ислом Каримов бу хусусда, жумладан: “Биз мустақилликка эришиб энди янги давлат қура бошлаганимизда ичимиздан чиққан баъзи ҳасадгўй кишилар биз бошлаган барча хайрли ишларни қоралашга ўтишди, бизга ёрдам бериш ўрнига бизни танқид қилиб, томошабинлик қилишди. Охири улар ғалабаларимизни кўра олмай Ватанимизни тарк этишди ва чет элдан туриб ҳасадгўйлик қила бошлашди. Улар нимага эришишди? Ҳеч нимага! Ўзлари ватангадо бўлишди холос. Мен сизларга шуни чин дилдан айтаманки, улар энди Ўзбекистонга қайтиб кела олишмайди. Чунки биз мустаҳкам пойдеворга туриб олдик. Буни ўша ҳасадгўй ватангадоларнинг ўзлари ҳам тушуниб етишди. Ва ўзлари ҳам Ўзбекистонга қайтиб кела олмасликларига ишонч ҳосил қилишди”, деди.

Каримовнинг ушбу маърузаси “Ўзбекистон” телеканали орқали эфирга узатилган махсус дастурда намойиш этилган бўлса ҳам газета ва Интернетда эълон қилинмади.

Ўз нутқида президент Каримов “ёшларни интернет балосидан ва бузғунчи ғоялардан асраш” ҳақида ҳам гапирди.

Ўзбекистон президентининг бу гапини Озодликнинг Қурултой эшиттиришда муҳокама қилдик.

XS
SM
MD
LG