Линклар

Бугун Молдова телерадиоэшиттиришлар мувофиқлаштирувчи кенгаши "Россия-24" телеканалини мамлакат ҳудудида ярим йил муддатга тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилди.

Шунингдек, Россиянинг "Биринчи канали", РТР-Планета ва РЕН ТВ телеканалларини трансляция қилиш ҳам тўхтатилди.

Интерфакс маълумотига кўра, Молдова томони Россия телеканалларининг "янгилик дастурларини ёритишда фикрлар хилма-хиллигига амал қилмаслиги", Украина бўҳронини ёритишда бир ёқламаликка йўл қўйгани тақиққа сабаб бўлганини таъкидлаган.

XS
SM
MD
LG