Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:39

Ҳафта суратлари: Рамазон шукуҳи, оловли кунлар


Муқаддас Рамазон ойининг биринчи ҳафтаси якунланаётганига қарамай, Ироқда халифалик эълон қилган "Ироқ ва Шом исломий давлати" гуруҳи билан жанглар давом этмоқда. Айни пайтда қуролланган исломий гуруҳлар ўз қудратини намойиш этиш учун ҳарбий парадлар уюштирмоқда.

ХАМАС қуролли гуруҳи аъзолари Ғазода ўтган матбуот анжуманидан сўнг анжуман ўтган бинони тарк этмоқда.

Покистон балиқчилар уюшмаси аъзоси қирғоққа чиқиб қолган балиқларни денгизга қайта қўйиб юбориш учун термоқда.

Миср ОМОНчилари Муҳаммад Мурсийнинг ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан ағдарилганининг бир йиллиги муносабати билан ўтказилган намойишда Мусулмон биродарлар ташкилоти аъзолари ёқиб юборган автомобил шиналарини ўчирмоқда.

Украина шарқидаги Славянск шаҳрида 1 июлда россияпарастларга қарши ўтган жанглардан сўнг вайрон бўлган уйлардан бири.

Украина ўт ўчирувчилари Украина шарқидаги россияпарастларга қарши амалиёт пайтида ёниб кетган уйлардан биридаги ёнғинни ўчирмоқда.

Покистоннинг Карачи шаҳрида мусофир йўловчилар ифторлик қилиши учун йўл четига қўйиб кетилган озиқ-овқатлар.

Афғонистонлик аёл Мозори Шарифдаги Ҳазрати Али масжидида ифторлик вақтини кутмоқда.

Афғонистонлик болалар Рамазон муносабати билан меҳр-мурувват ташкилотлари томонидан олиб келинган озиқ-овқат маҳсулотларини олиш учун навбат кутмоқда.

Афғонистонлик қизлар Рамазон ойи муносабати билан Кобулдаги мадрасалардан бирида Қуръон ўрганмоқда.

Аёлларни ҳимоя қилиш курд гуруҳи жангчилари Суриянинг Рас ал Айн шаҳрида миллий рақсни ижро этмоқда.

Суриянинг Ракки вилоятида исломий қуролланган гуруҳ аъзолари ҳарбий параддан ўтмоқда.

XS
SM
MD
LG