Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:48

Россиялик журналист Дмитрий Киселёв террорчиликни дастаклаганликда гумонланмоқда


Украина Хавфсизлик ҳизмати СБУ россиялик журналист, “Россия сегодня” агентлиги бошлиғи Дмитрий Киселёвга нисбатан иш очган.

Киселёв “терроризмга кўмак бериш”да айбланмоқда.

СБУ раҳбари Валентин Наливайченко Украинадаги айирмачилик ва терроризм банк муассасалари, собиқ украиналик амалдорлар, шунингдек Дмитрий Киселёв бошқарадиган Халқаро матбуот институти тарафидан молияланишини айтган.

Наливайченко, шунингдек, Россия ФСБсининг Чегара ҳизмати бошлиғи Владимир Кулишов ҳам террорчиликни дастаклаш ва молиялашда гумонланатганини билдирди.

XS
SM
MD
LG