Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:34

Россияпараст айирмачилар Славянскдан чиқиб кетишди


Россияпараст қуролли гуруҳлар Украина шарқидаги Славянск шаҳрини тарк этган.

Украина матбуотига кўра, Славянскда бир қатор ҳукумат биноларини эгаллаб турган жанггарилар шанба куни эрталаб ғойиб бўлишган.

Улар Краматорскга кўчиб ўтишгани хабар қилинмоқда.

Аввалроқ Украина мудофаа вазири Валерий Гелетей Славянск бўсағасидаги Николаевка посёлкаси ишғолчилардан озод этилганини маълум қилганди.

Ҳарбий амалиёт пайти айримлари Россия фуқаролари бўлган элликдан зиёд жанггари асир олинган.

Бир неча кун давомида гаровда ушлаб турилган 150 аёл ва ёш бола озод қилинган.

XS
SM
MD
LG