Линклар

logo-print

ЖЧ-2014: Бразилиялик Неймар чемпионатнинг қолган ўйинларида қатнаша олмайди


Бразилиялик ҳужумчи Неймар кеча Колумбия жамоаси билан ўйинда жароҳат олгани боис Бразилияда ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг қолган ўйинларида қатнаша олмайди.

22 ёшли футболчининг умуртқа поғонаси сингани айтилмоқда.

Бразилия жамоаси сардори Тягу Силва ҳам иккинчи сариқ карточка олгани боис Германия билан бўладиган ярим финал беллашувида қатнашмайди.

Кеча Бразиялия жамоаси Колумбия футболчиларини 2-1 ҳисобида енгиб, ярим финалга чиқишди.

Германия эса Францияни 1-0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўлланмани олди.

XS
SM
MD
LG