Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:39

Ўзбекистонлик божхоначилар 91,5 килограм наркотик моддани қўлга туширишди


Ўзбекистон божхоначилари қўшни Тожикистондан тўқсон килограмлик наркотик моддалари олиб ўтилиши олдини олганликларини айтишмоқда.

Тожикистоннинг Хўжанд шаҳридан Россиянинг Челябинск вилоятига кетаётган юк поезди Ўзбекистон ҳудудида божхона кўригидан ўтказилганида, 91,5 килограмм наркотик топилган.

Бу юзадан тергов олиб борилмоқда. Тожикистон ва Ўзбекистон Афғонистонда етиштириладиган гиёҳвандлик моддаларининг Европага чиқарилиши учун асосий траффик ҳудуд ҳисобланади.

БМТ маълумотларига кўра, Афғонистон пойтахти Кобулда бир грамм героин нархи 3 доллардан ошмайди. Европанинг йирик шаҳарларида эса бу нарх 100 долларни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG