Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:10

Мисрда "Мусулмон биродарлиги" етакчиси умрбод қамоққа ҳукм этилди


Миср маҳкамаси мамлакатда фаолияти тақиқланган “Мусулмон биродарлиги” ҳаркати етакчиси Муҳаммад Бадиё ва унинг яна 36 сафдошини умрбод қамоқ жазосига ҳукм этди.

Шунингдек, “Мусулмон биродарлиги” ҳаракатининг ўн нафар тарафдорига ўлим жазоси белгиланди.

Бадиё ва унинг тарафдорлари ўтган йили мамлакат армияси Муҳаммад Мурсийни ҳокимиятдан четлатганидан сўнг аҳолини зўравонликка ундаганликда айбли деб топилди.

Халқаро кузатувчилар Мисрда сўнгги ойларда авж олган оммавий судловлар борасида хавотир билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG