Линклар

logo-print

Жанубий Кореянинг Samsung Electronics ширкати Ўзбекистонда шу йилни иккинчи ярмидан телевизор ишлаб чиқармоқчи.

Бу ҳақда Ўзбекистонда чиқадиган “Экономическое обозрение” журнали ширкат расмийларига таяниб хабар қилди.

Samsung Electronics бунинг учун Ўзбекистонга қанча сармоя киритиши маълум эмас.

2011 йилда ширкат Тошкентдаги Zenith Electronics қўшма корхонасида Samsung кир ювиш машиналарини ишлаб чиқаришни бошлаганди.

Мазкур корхонада йилига 25 минг дона кир ювиш машинаси чиқарилмоқда.

Samsung Electronics ширкати, шунингдек, Қорақалпоғистондаги Samsung Nukus қўшма корхонасида White Machine Technology ширкати билан бирга электрон чангютгичларни ҳам ишлаб чиқармоқда.

XS
SM
MD
LG