Линклар

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиаширкатига қарашли самолётлар 15 июлдан бошлаб Тошкент-Киев-Тошкент йўналиши бўйича яна парвоз қила бошлайди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” матбуот хизмати маълумотига кўра, рейслар ҳафтанинг сешанба (18:20) ва пайшанба (08:50) кунлари амалга ошади.

Украина авиация соҳаси расмийлари Ўзбекистон самолётларининг учишига рухсат бермагани боис парвозлар 1 апрелдан бекор қилинган эди.

XS
SM
MD
LG