Линклар

ЖЧ-2014: Равшан Эрматов чемпионат ўйинларини бошқаришда рекорд ўрнатди


Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов жаҳон чемпионатида 9та ўйинни бошқариб рекорд ўрнатди.

36 яшар Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси Брaзилиядa ўтaётгaн Жaҳон чемпионaти чорак финалида 5 июль куни Голландия–Коста-Рика учрaшувини бошқaрди. Ўйин қўшимча вақтдан кейин пенальтида тўп тепиш бўйича Голландия жамоаси фойдасига ҳал бўлди.

Бунгача ҳали ҳеч бир футбол ҳакамига жаҳон чемпионатининг финал босқичида 9та ўйинни бошқариш насиб қилмаган эди.

Франциялик Жоэл Киньо, уругвайлик Жорже Ларриорнда ва мексикалик Бенито Арчундиа реферилик карьераси давомида жаҳон чемпионати ўйинларида саккизтадан ўйинларни бошқарган холос.

XS
SM
MD
LG