Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:20

Порошенко: Славянскдаги муваффақият жанггариларга қарши урушда “бурилиш нуқтаси”


Украина Президенти Петро Порошенко.
Украина Президенти Петро Порошенко.

Украина Президенти Петро Порошенко Россия тарафдори бўлган айирмачиларни Славянск шаҳридан сиқиб чиқаришда эришилган ҳарбий муваффақият жанггариларга қарши урушда “бурилиш нуқтаси” эканини таъкидлади.

5 июль куни сўзлаган Порошенко Украина шарқидаги Славянск ва бошқа шаҳарларнинг қайта ҳукумат назоратига олингани “якуний ғалаба эмаслиги”ни ва армия қисмларининг “Донецк ва Луганск вилоятларини озод қилиш амалиётлари давом этиши”ни урғулади.

Порошенконинг баёноти Славянск шаҳар кенгаши биноси узра Украина байроғи қайта тикланганидан кейин янгради.

Айни пайтда Бош вазир Арсений Яценюк ҳукумат расмийларига полиция, адлия тизими, тиббий муассасалар ва бошқа хизматлар фаолиятини имкон қадар тез фурсатда қайта йўлга қўйиш ҳақида буйруқ берди.

Хабарларга кўра, Славянскда содир бўлган отишмаларда ўнлаб жанггари нобуд бўлган.

XS
SM
MD
LG