Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:18

Покистонда ЎИҲнинг ўнлаб жанггариси ўлдирилгани иддао қилинди


Мираншохда жанггариларга қарши амалиёт олиб бораётган Покистон ҳарбийлари, 2014 йил 25 июнь.
Мираншохда жанггариларга қарши амалиёт олиб бораётган Покистон ҳарбийлари, 2014 йил 25 июнь.

Покистон ҳарбийлари армия учқичлари 5 июль куни эрталаб Шимолий Вазиристонда уюштирган ҳужумлар натижасида ўнлаб жанггари йўқ қилингани уларнинг аксари ўзбеклар эканини иддао қилди.

Покистон ҳарбийлари чиқарган баёнотга кўра, ҳаво ҳужумида вилоят маркази Мираншох ва Бойа қишлоғидаги объектлар нишонга олинган.

2001 йилда АҚШ етакчилигидаги халқаро кучлар Афғонистонга бостириб кирганидан кейин Ал-Қоидага алоқадор бўлган Ўзбекистон Исломий Ҳакарати (ЎИҲ) жанггарилари Покистоннинг қабилалар яшайдиган вилоятларида хавфсиз бошпана топган.

Покистон ҳарбийлари 16 июнь куни жанггариларга қарши кенг кўламли амалиётлар бошлаганидан бери ЎИҲнинг юздан ортиқ жанггариси ўлдирилганини иддао қилган.

XS
SM
MD
LG