Линклар

Саудия Арабистонида икки жанггари ўзини портлатди


Риёд шаҳридаги Саудия полицияси ходимлари.

Риёд шаҳридаги Саудия полицияси ходимлари.

Ал-Қоида аъзоси экани тахмин қилинган икки жанггари 5 июль куни Саудия Арабистони жанубидаги ҳукуматига қарашли бинода қамалиб қолганидан сўнг ўзини портлатди.

Бу воқеа Яман билан чегара постига уюштирилган ҳужумда тўрт нафар хавфсизлик ходими ўлдирилганидан кейин содир бўлди.

Саудия Ички ишлар вазирлиги матбуот котибига кўра, ўзини портлатганлар 4 июль куни Вадиа чегара постига Ямандан ҳужум қилган олти нафар Ал-Қоида жанггарисининг иккиси бўлган.

Жанггариларнинг уч нафари 4 июль куни ўлдирилган. Отишма пайтида ярадор бўлган бир жанггари қўлга олинган.

XS
SM
MD
LG