Линклар

logo-print

Исроилда фаластинлик ўсмирни ўлдиргани гумон қилинган шахслар ушланди


Исроилда фаластинлик ўсмирни ўлдирганликда гумон қилинган олти шахс қўлга олинди.

Исроилдаги ахборот агентликлари хабарига кўра, ушланган шахслар яҳудий экстремистлари экани тахмин қилинмоқда.

Исроил расмийсининг Ассосиэйтед пресс агентлигига маълум қилишича, фаластинлик ўсмир “миллатчилик” асосида ўлдирилган.

Исроил полицияси ҳам БиБиСига 16 яшар Муҳаммад Абу Ҳудайр “миллати сабабли ўлдирилгани”ни айтган.

Ҳудайр ўтган ҳафтада ўғирлаб кетилганидан бир неча соат ўтиб унинг куйган жасади Қуддус шаҳри яқинидаги ўрмондан топилган эди.

XS
SM
MD
LG