Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:15

Афғонистон ҳукумати "Фейсбук"ни тақиқлашни рад қилди


Афғонистон ҳукумати президентлик сайлови борасида бўҳрон юзага келган бир пайтда "Фейсбук"ни тақиқлашни рад қилди.

Афғонистон президентининг матбуот котиби ўринбосари Файиқ Воҳидий Франс пресс агентлигига шу ҳақдаги қарор Миллий хавфсизлик кенгашининг 6 июль кунги йиғилишида қабул қилинганини айтди.

Ўтган ҳафтада сенаторлар "Фейсбук" миллатлараро кескинликка туртки бераётганини иддао қилиб, ҳукуматни янги президент қасамёд қилмагунча "Фейсбук"ни тақиқлашга чақирган эди.

Ижтимоий тармоқлар президентликка даъвогар Абдулла Абдулла ва Ашраф Ғани тарафдорлари учун фикр билдириш минбарига айланган.

XS
SM
MD
LG