Линклар

logo-print

Покистон суди яқинлари раъйига қарши турмушга чиққан қизни тошбўрон қилиб ўлдирган беш кишига нисбатан айблов эълон қилди.

25 ёшли Фарзона Парвин Лаҳор суди биноси яқинида 26 май куни қариндошлари, жумладан, отаси ва ака-укалари томонидан тошбўрон қилинганди.

Мазкур қотиллик юзасидан 5 киши, шу жумладан, қизнинг отаси қўлга олинган.

5 июль куни Лаҳор суди беш нафар гумонланувчига нисбатан айблов эълон қилган.

Мазкур иш бўйича маҳкама мажлиси 7 июль куни бошланиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG