Линклар

logo-print

Порошенко ҳужумни давом эттиришга ваъда қилди


Украина президенти Петро Порошенко.

Украина президенти Петро Порошенко.

Украина президенти Петро Порошенко Киев кучларининг россияпараст айирмачиларга қарши ҳарбий ҳужуми давом этажагини билдирди.

Славянск шаҳрининг эгаллаб олинишини асосий “бурилиш нуқтаси” деб атаган Порошенко украин кучларини Донецк ва Луганск каби вилоятлардаги россияпараст айирмачиларга қарши ҳужумни давом эттиришга ундади.

Украина президенти ўзининг галдаги буйруғи “террорчилар атрофини ҳалқа қилиб ўраб олиш” бўлишини таъкидлади.

Айирмачилар лидери Павел Губарев россияпараст жанггарилар ҳукумат кучларининг ҳужумига Донецк шаҳрида партизанлар урушини олиб бориш билан жавоб беришини айтди.

XS
SM
MD
LG