Линклар

Руслан Чагаев яна чемпионлик камарини қўлга киритди


Руслан Чагаев.

Руслан Чагаев.

Ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев WBA йўналиши бўйича энг оғир вазн тоифасида “мунтазам” жаҳон чемпиони унвони учун ўтказилган жангда америкалик Фрес Окендони мағлубиятга учратди.

6 июль куни Грознийдаги “Аҳмад-Арена” спорт мажмуасида бўлиб ўтган 12 раундли жангда Чагаев очколар ҳисобидан ғалабага эришди.

Профессионал рингда 36 та жанг ўтказган Руслан Чагаев улардан 33 тасида ғалаба қозонган, бир марта дуранг натижага эришган ва икки марта мағлуб бўлган. Унинг 45 та жанг ўтказган рақиби Окендо эса 37 та жангда ғолиб, 8 та жангда мағлуб бўлган.

Руслан Чагаев ўтган йилдан буён бокс жангларида Чеченистондаги Аҳмад ҳожи Қодиров номли бокс клубини тамсил этиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG