Линклар

logo-print

Ироқ расмийлари Ироқ ва Шом Исломий давлати раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий тасвирлангани айтилаётган видеонинг ҳаққонийлигини ўрганмоқда.

5 июль куни Интернетга жойланган видеода Бағдодийнинг гўё Мўсулдаги Катта жомеъда Жумъа намозидан олдин ваъз қилаётгани тасвирланган. Бу шаҳар ИШИД жанггарилари томонидан ўтган ой эгалланганди.

Ироқ Мудофаа вазирлиги вакили, генерал-лейтенант Қосим ал-Мусавий якшанба куни куч ишлатар тузилмалар экспертлари 21 дақиқали видеода сўзлаётган шахс ҳақиқатан Бағдодий ёки эмаслигини аниқлашаётганини билдирди.

Бундан бир кун аввал Ироқ Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Саъд Маон мазкур видео текширилгани ва сохта бўлиб чиққани ҳақида баёнот тарқатганди.

Маон Бағдодий яқинда Ироқ ҳарбийлари томонидан берилган ҳаво зарбаси чоғида яралангани ва муолажа учун Сурияга олиб кетилганини айтганди.

29 июнь куни Ироқ ва Шом Исломий давлати жанггарилари ўзлари эгаллаб олган ҳудудларда халифалик таъсис этилгани, Абу Бакр ал-Бағдодий эса Шўро мажлиси томонидан халифа этиб тайинланганини эълон қилгандилар.

Халифа Иброҳим номини олган Абу Бакр ал-Бағдодий жума куни олингани айтилаётган видеода қора салла ва қора либосда намоён бўлган.

Ўзини Бағдодий деб танитган шахс Мўсулдаги жомеъга ИШИД жанггарилари кийимини кийган соқчилар ҳамроҳлигида кирганини бу ердаги камида уч нафар гувоҳ тасдиқлаган.

XS
SM
MD
LG