Линклар

logo-print

Афғонистон президент сайлови натижалари бугун эълон қилинади


Сайловнинг иккинчи босқичида Абдулло Абдулло билан Ашраф Ғани қатнашди.

Сайловнинг иккинчи босқичида Абдулло Абдулло билан Ашраф Ғани қатнашди.

Афғонистон президент сайловининг дастлабки натижалари 7 июль куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Сайловнинг иккинчи босқичи, унда қатнашган номзодлар Абдулло Абдулло билан Ашраф Ғани бир-бирини овоз бериш жараёнини қалбакилаштирганликда айблаб, сайловда ғалаба қилганларини даъво қилишига доир жанжаллар билан ўтди.

Абдулло ўзига қарши амалга оширилган кенг кўламли фитна қурбони бўлганини иддао қилиб, сайлов натижаларини тан олмаслигини баён қилган.

Хабарларга кўра, бир миллионтага кўпроқ овоз олган Ғани сайлов натижалари адолатли бўлгани ва кечиктирмасдан эълон қилиниши лозимлигини айтмоқда.

6 июль куни Кобулга сафар қилган АҚШ Сенатори Карл Левин дастлабки натижалар эълон қилиниши ортидан баҳсларга сабаб бўлаётган овозлар текширилиши эҳтимоли бор, дея билдирди.

XS
SM
MD
LG