Линклар

Ўзбекистон жон бошига ялпи ички маҳсулоти Қозоғистонникидан 7 баробар камроқ


Ўзбекистон 2013 йил натижаларига кўра, жон бошига ялпи ички маҳсулотининг ҳажми бўйича дунёда 190 мамлакат ичида 138 ўринни эгаллади. Жаҳон банки эълон қилган янги рўйхатга кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти жон бошига 1.878 АҚШ долларини ташкил қилади.

Ялпи ички маҳсулотнинг умумий ҳажми эса, 2013 йилда қарийб 56 ярим миллиард долларни ташкил қилган ва бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон 73 ўринни эгаллаган.

2013 йилда Ўзбекистонда 30,241 миллион аҳоли бўлган ва бу кўрсаткич бўйича дунёда 43 ўринни эгаллаган.

Қиёс учун аҳолиси 18 миллионга (62 ўрин) етмайдиган қўшни Қозоғистонда ялпи ички маҳсулотнинг умумий ҳажми 220 миллиард АҚШ долларидан ортиқни (46 ўрин), жон бошига ҳисоблаганда эса 13.172 минг (60 ўрин) АҚШ долларини (Ўзбекистонда 7 баробар кўпроқ) ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG