Линклар

logo-print

Science: Америка қитъасини аввал Беруний кашф қилган


Абу Райҳон Беруни 1000 йил аввал замонавий Ўзбекистон ҳудудида яшаган.

Абу Райҳон Беруни 1000 йил аввал замонавий Ўзбекистон ҳудудида яшаган.

АҚШда чиқадиган машҳур Science (Фан) журналида буюк аллома Абу Райҳон Беруний Европа олимларидан анча илгари Қуёш Ер атрофида эмас, Ер Қуёш атрофида айланишини аниқлагани ҳамда Америка қитъасини кашф қилганига доир мақола чоп этилди.

Илм-фан дунёсидаги нуфузли журнал тадқиқотчиси Ричард Стоуннинг мақоласида 1000 йил аввал замонавий Ўзбекистон ҳудудида яшаган Абу Райҳон Беруний ўзи кашф қилган асбоблар ёрдамида Ер курраси айланасини аниқ айтиб бергани, европалик машҳур олим Коперникдан беш аср аввалроқ Қуёш системасининг маркази Ер эмас, Қуёш эканини тахмин қилгани ҳақида ҳам гап боради.

Амекрикалик олим Беруний океан ортида бошқа қитъалар борлигини айтиб бергани Америка қитъасининг кашф қилганини англатади, деган хулосани беради.

Шу пайтгача илм оламида Америка қитъасини Испания империяси байроғи остида сузган асли италян сайёҳ ва колонизатор Христофор Колумб 15-аср охирларида кашф қилган, деб ҳисобланади.

Берунийнинг окаенорти қитъаларни кашф қилганига доир баҳслар олимлар ўртасида йиллардан бери давом этади.

XS
SM
MD
LG